Келаси йил ўртасигача Ўзбекистонда аҳолининг 60% ни коронавирусдан эмлаш режалаштирилмоқда

Келаси йил ўртасигача Ўзбекистонда аҳолининг 60% ни коронавирусдан эмлаш режалаштирилмоқда

2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизини коронавирусдан эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов «COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича янги илмий маълумотлар» виртуал симпозиуми пайтида маълум қилди, деб ёзади Газета.uz нашри.
 
Агентлик раҳбари ўринбосарининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда вакцинациялаш ишларини ташкил этиш бўйича бир қанча тадбирлар амалга ошмоқда. 

 «Ҳозир биз дунёда ким биринчи бўлиб рўйхатга олишини, иккинчи навбатда эса ким ўз вакцинасини сотишини кутмоқдамиз», — дея қўшимча қилди Ботиржон Қурбонов.
 
Агентлик раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон вакцинани сотиб олиш бўйича хусусий секторлар билан музокарадар олиб бормоқда. «Вакцинани олишимиз билан одамларни эмлаймиз», — дейди Ботиржон Қурбонов.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.