Келаси йилдан бошлаб кундузи ўчирилган фаралар билан юрган ҳайдовчилар жаримага тортилади

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда кундузи ўчирилган фаралар билан юрганлик учун жаримага торта бошлашади. Бу ҳақда Samcity хабар беради.

Тегишли қарор 2019 йилда қабул қилинган эди, бироқ ўшанда ҳайдовчилар орасидаги норозиликлар сабабли ўзгаришларни жорий этиш 2021 йил январга қолдирилганди.
 
Хабарда айтилишича, ушбу қонунбузарлик учун жарима базавий ҳисоб миқдорининг 0,5% ни ташкил қилади (ҳозир – 111 500 сўм). Қоидабузарлик такрор содир этилганда жарима 1 БҲМни (223 000 сўм), учинчи марта эса 3 БҲМни (669 000 сўм) ташкил қилади. Қоидабузарлик 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилганида жарима миқдори 892 000 сўмни ташкил қилади, бунда ҳайдовчи ярим йилган автомобилни бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилиши мумкин.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.