2021 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади. Бу техникани ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилик (сифат) кўрсаткичларини текшириш мақсадида амалга оширилади. Бу ҳақда Президент қарорида сўз боради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда – ягона давлат реестри) киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади.
Импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади. Бунда, лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчов воситаларига эга бўлмаган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларига сертификат берилишига йўл қўйилмайди.
2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситаларини божхона божидан озод қилинади.
Telegram каналимизга обуна бўлинг
29 июнь 2020 101 0
Келаси йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик техникаси мажбурий тартибда самарадорликка текширилади
Комментарии (0)
-
Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пиёда хизмат олиб боришидаги камчиликлар ҳақида кўп йиллардан буён айтиб келинмоқда27 янвuary 2021 16 0
-
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай маълумотлар келтирилди27 янвuary 2021 21 0
-
Тошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирдиКўпгина мамлакатларда одамлар метрога шахсий автомобилида келади, уни метро ёнидаги парковкага қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради, - дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бўлим бошлиғи27 янвuary 2021 23 0
-
Ашёвий далил сифатида $410 минг олиб қўйилган27 янвuary 2021 23 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:33 0
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:04 0
-
ҲодисаларТошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирди27 янвuary 202118:16 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: