Kloop: Ўзбекистон давлат органлари Хабибулло Абдуқодир билан боғлиқ бозорни текширмоқда

Kloop: Ўзбекистон давлат органлари Хабибулло Абдуқодир билан боғлиқ бозорни текширмоқда

«Озодлик» радиоси Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкентдаги “Абу Сахий” улгуржи бозорида текширув ўтказаётганини маълум қилади. Ушбу бозор «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP нашрларининг Қирғизистон божхонасидаги контрабанда ва коррупция ҳақидаги журналистик суриштирувида тилга олинганди. Қирғизистон орқали ўтказиладиган контрабанда молларининг бир қисми ушбу бозорда қолади, дея қайд этади Kloop.

Тошкент прокуратураси “Озодлик” радиосига мазкур улгуржи бозорда тергов гуруҳи, шу жумладан Ўзбекистон молиявий полицияси ва солиқ хизмати ходимлари ишлаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. Жиноий ишлар қўзғатилган.

Журналистлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2014 йилгача, яъни бозрга собиқ президент Ислом Каримовнинг қуёви Темур Тиллаев раҳбарлик қилган пайтдаги савдо айланмаси ҳақидаги иш бўйича  сўроққа тутган тадбиркор аёллар билан боғланган.
 
Маълум бўлишича, терговчилар “Абу Сахий” карго-хизмати орқали уларнинг Дубай ва Туркиядан товарларга қай тарзда буюртма бергани ҳақида қизиққан ва улар ҳам контрабандада қатнашганини маълум қилишган.

Айтиш жоизки, «Абу Сахий» бозори  «Клоопа», «Азаттык» ва OCCRP нашрларининг божхонадаги коррупция ва Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағнинг ноқонуний олиб чиқилиши ҳақидаги биргаликдаги журналистик суриштирувида бир неча марта тилга олинган.

Хитойлик бизнесмен ва суриштирувчи журналистларнинг ахборот берувчиси Айэркен Саймаити бозор 90-йиллар охирида Хабибулла Абдуқодирнинг лойиҳаси сифатида ишга тушгани ҳақида гапириб берган.

Абдуқодир унга қисқа муддат эгалик қилган, кейин эса тез орада Ўзбекистонни тарк этган. Қайтганидан сўнг ўзининг савдо-транспорт бизнесини ишга тушириб, энди Темур Тиллаев эгалик қилаётган ўша бозорга товарлар етказиб бериш учун унга ҳам “Абу Сахий” номини берган. Тиллаев бозорга 2017 йилгача эгалик қилди.

Саймаитининг сўзларига кўра, «Абу-Сахий» компаниясининг 600 га яқин турли-туман моллар ортилган юк машинаси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ва Қирғизистон орасидаги чегарани кесиб ўтиб, Тошкентга ва ундан кейин бошқа ҳудудларга йўл оларди.

Амалдорлар ноқонуний тарзда божхона орқали ўтказадиган ҳар бир юк машгинаси учун пора миқдори 4,6-5 минг доллар атрофида бўлган. Агар уни ойига 600 та юк машинасига кўпайтирсак, унда ҳар ойлик даромад 3 млн долларни ташкил қилган.

Маҳсулотларнинг катта қисми Қашқар-Қиштақда, Ўзбекистон чегарасида туширишган. Кейин кўплаб машиналар трансзит ҳужжатлари бўйича Ўзбекистонга бўш қатган, улар қолдирган молни эса энди Қирғизистонда сотиш ёки қирғиз моллари сифатида Россия ва Қозоғистонга юбориш мумкин бўлган. Молларнинг бир қисми “Абу Сахий”да қолдирилган.

Ушбу схема Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) томонидан кўзда тутилган йиғимлардан қочиш имконини берган.
 
2018 йилда Ўзбекистон ОАВ 2016-2017 йилларда Ўзбекистон давлат бюджети “Абу Сахий” улгуржи бозоридан 53,6 млн доллар фойда олмагани ҳақида ёзганди, ушбу маблағлар чет элга олиб чиқилган. Ҳужжатларга кўра, Тиллаевдан кейин бозорга Акмал Хусаинов деган шахс бошчилик қилган, аммо маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, бозорнинг ҳақиқий эгаси – хорижий инвестор, унинг исми ва мулкчилик шакли ошкор этилмаяпти.

Бош саҳифадаги фотосурат: Kloop.kg

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.