Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКАдан кетди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКАдан кетди

Бир нечта телеграм-канал тарқатган хабарга кўра, АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ўз фаолиятини нодавлат секторида давом эттириш режаси ҳақида эълон қилди. Президент Администрацияси ушбу мурожаатни кўриб чиқди ва қондирди.

Директор вазифасини бажарувчи этиб Дилшод Саиджонов тайинланди.
 
«Агентликдаги фаолиятим менинг ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири бўлди. Олдимизга қўйилган ҳар бир масала ва вазифага астойдил ҳаракат қилган ҳолда ёндашдик. Келажакда ҳам қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар, фақат давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлимдан келганича хизмат қилишга тайёрман», деб ёзади Саида Мирзиёева.
 
Ҳозирча расмий изоҳ йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.