Коронавирус. Шу соат янгиликлари

Коронавирус. Шу соат янгиликлари

Аниқланган коронавирусга чалинишлар сони 2217 тага етди, 1539 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Қаршида сартарошхоналар ва такси хизматларининг фаолияти тикланади

7 майдан бошлаб Қаршида сартарошхоналар, такси (фақат 3 йўловчи) хизматлари, меҳмонхоналар, таъмирлаш пунктлари, ноозиқ-овқат дўконлари ва фуқароларга хизмат кўрсатувчи бошқа объектларнинг фаолияти тикланади. Бундан ташқари, эртага фуқаролар ўз автомобилида чекловларсиз ҳаракатланиши мумкин (стикерлар энди керакмас).

Бироқ тантаналар ва одамлар оммавий тўпланадиган объектлар, хусусан жамоат транспорти, театр томошалари, концерт ва спорт тадбирлари тақиқ остида қолади.

Стикерлар бекор қилинади

Бу ҳақда 5 май куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди. Автомобилдан фойдаланиш учун рухсат берувчи стикерлар бекор қилинадиган конкрет сана ҳозирча номаълум.

«Коронавирус таҳдиди ҳозирча тўлиқ бартараф этилмагани боис, одамлар оммавий тўпланадиган объектлар, шу жумладан театр томошалари, концерт ва спорт тадбирлари, тантаналар ва жамоат транспорти бўйича чекловлар айрим вақтгача сақланиб туради. Эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб, биз чекловларни бекор қилиб борамиз. Аксинча, агар вазият ёмонлашса, биз карантин чораларини тиклаймиз», – деб ёзади президент матбуот хизмати унинг сўзларини келтирган ҳолда.

Туманлар ва шаҳарларда карантин даражалари пайдо бўлади

Вазиятнинг санитария-эпидемиологик баҳосидан келиб чиққан ҳолда, конкрет мезонлар – касаллар сони ва даволаш динамикаси асосида, туманлар ва шаҳарларга “қизил”, “сариқ” ва “яшил” даражалари берилади.

Ҳозир “қизил” зонада Самарқанд турибди. Ҳозирча бу ерда карантин қоидаларини юмшатишга шошилишмаяпти. Самарқанд бир ҳафта ичида янгидан коронавирусга чалинганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Ижобий эпидемиологик вазиятга эга ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконларининг фаолиятини, тиббий диагностика хизматларини кўрсатиш ишларини, такси, тикувчилик хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, пойабзал тузатиш ва сартарошхоналар фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда. Бунда уларга нисбатан тегишли санитария талаблари ўрнатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.