Коронавирус тарқалиши Хитойдан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сонига таъсир кўрсатмади
Ҳозирча коронавирус тарқалиши Хитойдан келадиган туристлар сони таъсир кўрсатмади, дея қайд этади Spot.uz. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, январь ойида Ўзбекистонга Хитойдан 2659 та турист ташриф буюрган. Бу 2019 йил январь ойи билан солиштирганда 15,9% кўп.
Ўтган ойда республикага жами 538 360 нафар чет эл фуқароси келган, бу 2019 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 23,1% юқори. Анъанага кўра уларнинг кўпчилигини МДҲ мамлакатларининг фуқаролари ташкил қилди – 514 774 нафар. Узоқ хориждан эса 23 586 киши ташриф буюрган.
Мавзу бўйича кўринг:
Коронавирус Ўзбекистон талабаларига қандай таъсир кўрсатмоқда (видео)
Улашиш:
Шарҳлар