Коронавирус туфайли Ўзбекистон олтита мамлакат учун киришни тақиқлади
Ўзбекистон Франция, Испания ва Буюк Британия йўналиши бўйича ва ортга парвозларни тўхтатди ҳамда олтита мамлакат, шу жумладан Эрон ва Италия фуқаролари учун республикага киришни тақиқлади.
Италия ва Эрон фуқароларидан ташқари, Ўзбекистон Франция, Испания, Жанубий Корея ва Хитой фуқаролари учун мамлакатга киришни тақиқлади, дея хабар берди Reuters.
Газета.uz нашрининг қайд этишича, жорий этилаётган чекловлар дипломатик ва хизмат паспортларининг эгаларига ҳамда Ўзбекистонга киришдан олдин юқорида кўрсатилган олтита мамлакатда 14 кун давомида бўлмаган шу мамлакатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларига тааллуқли эмас.
Зарурат бўлганида, санаб ўтилган мамлакатлардан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун чартер рейслари ташкил қилиниши мумкин.
Шарҳлар