Коронавирус Ўзбекистонда. Охирги янгиликлар
Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Покистон ўзбекистонликларни ватанига қайтарди
Покистоннинг PIA авиакомпанияси Покистондан 22 нафар ўзбекистонликни олиб чиқди. Худди шу рейс билан Ўзбекистондан Покистонга 128 нафар покистонлик етказилди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда инқирозга қарши дастурни қўллаб-қувватлаш учун 14 млрд доллар ажратишга тайёр
Бу ҳақда бош вазир – тинвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича гуруҳи вице-президенти Сирил Мюллернинг видеоконференц алоқа орқали ўтказган музокаралари чоғида маълум бўлди. Мюллер Жаҳон банки гуруҳи томонидан Ўзбекистоннинг инқирозга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун шакллантирилган 14 млрд доллар миқдоридаги маблағларни сафарбар қилиш ниятида эканини маълум қилган.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Ўзбекистонга иқтисодиётни барқарорлаштириш масалаларида кўмаклашишини билдирди
ОИИБ президенти Цзинь Люцинь Ўзбекистоннинг аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.
Нью-Йоркда яна бир Ўзбекистон фуқароси жон берди
6 апрель куни Нью-Йорк клиникасида коронавирус инфекциясидан асоратлар натижасида Ўзбекистон фуқароси Р.Х. (1969 й.т.) вафот этди, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консуллигига таянган ҳолда. Бундан олдин коронавирусдан иккита Ўзбекистон фуқароси жон берганди.
Тошкент маҳаллаларида кузатув постлари пайдо бўлди
Улар 514 та маҳаллада пайдо бўлди. Ушбу пунктларда ишлаш учун гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, уларнинг таркибига маҳалла раиси, ҳудудий профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси, “Фидокор ёшлар” гуруҳининг аъзолари ҳамда маҳалла фаоллари кирган.
«Гуруҳнинг асосий вазифаси – карантин шароитларида маҳалла аҳолиси фақат энг зарур иш билан, яъни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори харид қилиш учун фақат ниқобда кўчага чиқишини таъминлашдан иборат», – дейилади ИИББ хабарида.
Шарҳлар