Коронавирус Ўзбекистонда. Шу соат янгиликлари
Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Автомобиллар учун стикерларни онлайн расмийлаштириш мумкин
Рухсатномага ариза фақат масофадан туриб – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади, хизмат бепул. Рухсатнома тайёр бўлганидан кейин давлат хизматлари марказларининг ходимлари ариза берувчини бу ҳақда хабардор қилади. Стикерни олиш учун рухсатнома расмийлаштирилаётган машинада келиш мумкин. QR-кодли хабар хати давлат хизматлари маркази томонга ҳаракатланиш учун асос ҳисобланади.
Қандай автомобилларга стикер керак эмас
Бу соғлиқни сақлаш ва тиббий-санитария ҳамда эпидемиологик хизматларни кўрсатиш соҳаси ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг хизмат ва шахсий автомобилларига тааллуқли. Автомобиллардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташувчи М1 тоифасидаги жисмоний шахсларнинг транспорти (фақат битта йўловчи бўлишига йўл қўйилади) учун ҳам рухсатнома шарт эмас. Шахсий транспортдан тиббий муассасага бориш ва келиш, зарурат бўлганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун стикерсиз фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, лицензиялаштирилган йўналиш таксилари урдамида етказиб бериш хизматлари кўрсатилганида ҳам стикер бўлиши талаб қилинмайди.
Жанубий кореялик эксперт Ўзбекистонга вирусга қарши курашишда ёрдам беради
Корё университети профессори Цой Чже Ука Корея тиббиёт ассоциацияси Илмий-тадқиқот қўмитасининг раиси ҳамда ушбу ассоциация қошидаги коронавирусга қарши курашиш бўйича штабнинг етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади. Эксперт коронавирусга чалинган беморларни самарали даволашга ва уларнинг соғациб кетишини тезлаштириш учун юқори тиббий технологиялардан самарали фойдаланишни янада кенгайтиришга эътибор қаратади.
AKFA Medline марказида ваҳима кўтарган ходима жазоланди
27 март куни тиббий марказга кириш жойида беморлардан бирида юқори ҳарорат ва коронавирус инфекциясига ўхшаш аломатлар борлиги аниқланди. Бемор махсус палаткага изоляция қилинди ва ундан экспресс-тест олинди. Натижа салбий бўлиб чиқди.
«Ваҳима кўтарган ва ушбу ҳолат ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалишига сабабчи бўлган ходима маъмурият томонидан жазоланди», – дейилади тиббий марказ хабарида.
Шарҳлар