Коронавирус Ўзбекистонда – шу соат янгиликлари
Инфекцияга чалинганлар сони 1054 кишига етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистон коронавирусга қарши шошилинч чораларга 100 млн доллар жалб этишни режалаштирмоқда
Хусусан, миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга 29,5 млн доллар, жисмоний шахслар ва уй хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлашга 69,5 млн доллар йўналтирилади. 1 млн доллар бутун лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган маъмурий ва инсон ресурсларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Жаҳон банки лойиҳани амалга оширишга 30 млн доллар ажратиши кутилмоқда, ушбу маблағлар тиббий ускуналарни, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонларни харид қилишга йўналтирилади. Қолган суммани бошқа ҳамкорлар ажратади.
Банк ходимида коронавирус борлиги ҳақида билдирган ходимга нисбатан чора кўрилди
Наманган ИИБ бўлимининг ходими ишдан бўшатилди. Бундан олдин ижтимоий тармоқларда ҳимоя тиббий костюмини кийган ушбу ходим ўз ҳамкасблари фонида коронавирусга чалинган банк ходими 15 та маҳаллага пенсия тарқатгани ва уни ҳақорат қилганини акс эттирувчи видео пайдо бўлганди.
Бош санитар врач нега ҳайвонларни қўлқопда ушлашни тавсия этишларини тушунтириб берди
«Коронавирусни тарқатаётган табиий манба – бу кўршапалаклар. Коронавирус ташувчиси бўлган кўршапалаклар тури бизнинг минтақада яшамайди. Аммо биз уй ҳайвонлари инфекция ташувчисига айланиши мумкинлигини эсда тутишимиз лозим. Улардан эхинококк, паразитар касалликлар ва гижжалар, инфекцион ичак касалликларини юқтириш мумкин. Шу сабабли хабарларни тарқатиш бу шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш учун тавсия ҳисобланади», – дейди Бахром Алматов.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳайвонлар билан контактдан кейин шунчаки қўлларни ювишни тавсия этади.
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг раиси карантин даврида Рамазон ойини ўтказиш ҳақида фатво берди
Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Уламолар кенгаши мамлакатдаги барча мусулмонларни бир қатор кўрсатмаларга қатъий риоя этишга чақирган. Жумладан, Рамазон ойида мўмин-мусулмонларимиз таровеҳ намозларини, Хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказиш тавсия қилинган.
Шу билан бирга, қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зидлиги сабабли бундай маросимларни ўтказиш тақиқланган, ифторлик савобидан умидвор бўлган саховатпеша мусулмонлар бундай маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали муҳтож оилаларга етказишга чақирилган
Пенсиялар ва маошлар нақдсиз ҳисобрақамга ўтказилади
Май ойидан бошлаб биринчи босқичда Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларининг аҳолиси пенсияларни карталарга ола бошлайди. Кейинги ойларда ушбу тартиб бутун мамлакатга татбиқ этилади. Барча компаниялар ва ташкилотларнинг, шу жумладан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи босқичма-босқич карталарга ўтказилади.
Шарҳлар