Коронавирус Ўзбекистонда: шу соат янгиликлари

Коронавирус Ўзбекистонда: шу соат янгиликлари

Инфекцияга чалинган сони 1214 кишига етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин..

Йирик объектларда қурилиш ишлари тикланмоқда

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини, шунингдек йирик объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни тиклаш ҳақида қарор қабул қилинди. Тегишли рухсатномалар Махсус республика комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарлари томонидан берилади.

Президент: Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз

«Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз. Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкент вилоятининг бешта йирик шаҳрида мажбурий ўзини-ўзи изоляциялаш режими жорий этилди

Махсус республика штаби ва Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус штаб 14 апрель куни ўтказилган мажлисда Тошкент, Нукус ва вилоят марказлари учун жорий этилган чекловларни Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Ангрен шаҳарларида ҳам жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Озарбайжонга инсонпарварлик ёрдамини юборади

Яқин кунларда дори-дармонлар ва ҳимоя воситалари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами юк самолёти билан Озарбайжонга юборилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.