Коронавирус Ўзбекистонда. Шу соатнинг охирги янгиликлари
Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Тошкент йўлларида рейдлар бошланди
Рейдлар Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва СЭН иштирокида ўтказилмоқда. «Махсус рухсатномасиз юрган ҳайдовчилар жаримага тортилади, автомобиллар эса жарима майдончасига қўйилади», – дейилади тезкор штаб хабарида.
Алишер Усмонов вирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга $20 млн доллар тақдим этди
Маблағлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат жамғармасига тақдим этилди. Улар Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги касалхонани замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга йўналтирилади
Ўзбекистон қарийб 10 млн долларлик ҳимоя воситаларини харид қилди
Тез орада республика ҳукумати 61 млрд сўмлик ($6,4 млн) тиббий ускуналар ва ҳимоя воситаларини харид қилади. Харидлар икки босқичда амалга оширилади. 31 март куни 16 млрд сўмлик ($1,7 млн) дори-дармонлардан иборат юк кутилаётганди. Яна 45 млрд сўмлик ($4,7 млн) қўшимча товарлар Ўзбекистонга 3 апрель куни етиб келади (улар қаердан келишига аниқлик киритилмаган).
Ўзбекистонда тестлар сони 22 мингдан ошди
«Бугунги кунга қадар коронавирусни аниқлаш учун 22 150 дан ортиқ вирусологик тадқиқот ўтказилган. Ўтган сутканинг ўзида эса ушбу кўрсаткич 3 713 та таҳлилини ташкил қилди, уларнинг 6 тасида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди», –дейди давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков.
Шу билан бирга Ўзбекистон Хитойдан 200 мингта экспресс-тест харид қилгани ҳақида ҳам хабар қилинади. Бундан ташқари, 50 мингта ҳимоя комбинезони харид қилинган.
Коронавирус билан боғлиқ саволлар бўйича Coronavirus yordam боти орқали маслаҳат олиш мумкин
100 дан ортиқ шифокор туну-кун Telegram тармоғида консультациялар бермоқда. Шунингдек улар билан 1003 телефон рақами орқали ҳам боғланиш мумкин, аммо колл-центр сиғими мессенжерга қараганда кичикроқ.
Тошкентда карантинни бузган эркак беш йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин
Тошкентнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро никоҳ тўйини ўтказишдан олдин ош билан “куёв навкар” тўй тадбирини ўтказишга қарор қилган. Юнусобод туман прокуратураси ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг “Санитария қонунчилигини ёки эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Ҳозир тергов олиб борилмоқда.
Шарҳлар