Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликлар билан танишинг

Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликлар билан танишинг

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин. 

Қамчиқ довони транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилмоқда

Фарғонадан ташқари бошқа ҳудудларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларгина ўз яшаш жойларига довон орқали қайтишлари мумкин, дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.

Тошкентга келиш мумкин, аммо автомобилсиз. Эслатиб ўтамиз, бугунги тундан бошлаб Тошкент кириш ва чиқиш учун ёпилди. “Тошкент вилоятидан шаҳарга ишга келувчилар ёки пойтахтдан Тошкент вилоятига борувчилар, шаҳар чегарасигача автомобилсиз боришлари ва постдан ўтишлари мумкин”, – дейди ИИВ матбуот хизматининг бошлиғи Шохрух Ғиёсов.

24 мартдан бошлаб Самарқанд вилоятида шаҳарлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди.

Uzbekistan Airways ўзбекистонликларни чартер рейслари билан чиқаришда давом этмоқда

Хусусан бугун қуйидаги йўналишлар бўйича иккита чартер рейси амалга оширилади:

HY613 Тошкент – Москва рейси (Внуково аэропорти) — парвоз маҳаллий вақт билан соат 13:05 да.
HY614 Москва (Внуково аэропорти) – Ташкент рейси — парвоз маҳаллий вақт билан соат 16:45 да.

24 ва 27 март кунлари Истанбулдан (Туркия) 2 та рейс ташкил қилинади, парвоз – маҳаллий вақт билан соат 23:00 да. 29 март куни Сеулдан (Жанубий Корея) ҳам шундай рейс амалга оширилади, парвоз вақтига аниқлик киритилмоқда.

Карантин даврида коммунал хизматларга ўз вақтида тўламаганлик учун жарима солинмайди.

Сув ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари ва оқава сувларни тозаловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган хизматларга ўз вақтида тўламаганлик учун жарималар ва пенялар ёзилмайди. Қарздорларга нисбатан даъво аризалари судга тақдим этилмайди, истеъмолчилар эса сув таъминоти ва канализация тизимларидан узиб қўйилмайди..
  
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра икки ой давомида, ҳатто телефон алоқаси ва интернет-трафик хизматлари учун қарздорлик бўлган тақдирда ҳам, фуқароларда интернетни ўчириш тақиқланди.

Карантинга жойлаштирилган одамлардан телефонлар ва банк карталари олиб  қўйилади


Навоийда карантин

«Карантинга жойлаштирилган кишилардан ёки коронавирусга гумони бор шахслардан мобил телефонлар, аудио- ва видеоаппаратура, банк карталари ва бошқа ахборот ташувчилари вақтинчалик олиб қўйилади. Бу ушбу буюмлар вирус ташувчилари бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ», — дейди адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистондаги карантин клиникаларига 7000 дан ортиқ киши жойлаштирилган.

Ўзбекистонда илк бор чет элга чиқмаган ва чет элдан келганлар билан алоқада бўлмаган кишида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди

 «Бу Тошкентлик 20 ёшли қиз. На унинг ўзи, на ота-онаси мамлакат ташқарисига чиқмаган», – дейди бош санитар шифокор Баҳром Алматов. “Тахминларга кўра, қиз ўқишда касалланган”. Алматовнинг сўзларига кўра, ушбу касалга чалинган беш нафар ўзбекистонлик фуқаро соғайиб кетган. «Биз уларни яна беш кун изоляцияда сақлаймиз, кейин уйга қўйиб юборамиз», – дейди у.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари учун визалар ва ишчи келишувлар узайтирилади

Мамлакатга визасиз режим бўйича кириб келган чет элликларга шу ерда бўлиш муддатлари узайтирилади. Визалар ва иш рухсатномаларининг амал қилиш муддати 2020 йил 20 апрелгача узайтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.