Коронавирус Ўзбекистонда: сўнгги янгиликлар билан танишинг
Инфекцияга чалинганлар сони 896 кишига етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Наманганда одамлар ва транспорт ҳаракатига тақиқ жорий этилди
Наманган шаҳри ва вилоятнинг Учқурғон тумани фуқароларига кунига бир марта уйдан 100 м доирасида савдо объектларида бўлиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий анжомларни харид қилишга рухсат берилади.
Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сўзларига кўра, охирги уч кун ичида COVID-19 га чалинган олти киши аниқланган, зарарланиш манбаи номаълум. Шунингдек ҳоким коронавирусга чалинган фуқаролар бир неча кун давомида юқори ҳарорат билан уйда ётганини ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаганини ҳам қайд этади.
Соғайганлар сони 66 кишига етди
Бухоро вилоятида тўрт киши, Хоразм вилоятида бир киши касалхонадан соғайиб чиққан, шунингдек Тошкентдаги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволанган 19 нафар киши ҳам клиникадан соғайиб чиққан.
Вафот этган тўртинчи бемор 12 кун давомида ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган эди.
59 йшли Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи Н. март ойида Саудия Арабистонига умра зиёратини амалга оширганди. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, учинчи босқичдаги гипертония ва учинчи даражали артериал гипертензия бўлган. Кўрсатилган реанимация ёрдамига қарамасдан, аёлнинг аҳволи 11 апрель куни ёмонлаша бошлаган, беморда ўткир респиратор дистресс-синдром, ўткир нафас олиш етишмовчилиги ва юрак-ўпка етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилган.
Ўзбекистон Беларусга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Юк таркибида тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва бошқа тиббий анжомлар бор.
Яндекс карталарда фуқароларнинг ўзини-ўзи изоляциялаш индекси пайдо бўлди. Барча кўрсаткичлар ягона шкалага бориб тақалади, унда 0 кундалик иш кунидаги тиғиз пайтга, 5 эса одатда тунда бўладиган кўрсаткичларга тўғри келади. 13 апрель тонгига Тошкентда ўзини-ўзи изоляциялаш индекси 4,8 ни ташкил қилди.
Давлат туризм қўмитаси онлайн-туризмни қўллаб-қувватламоқда
Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси, Ошпазлар уюшмаси ва Гастрономия уюшмаси билан ҳамкорликда ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш учун бепул онлайн-курслар ва вебинарлар ташкил қилинади.
Яқин кунларда online-tourism.uz сайтини ишга тушириш режалаштирилмоқда, у Ўзбекистон бўйлаб виртуал туристик сафарларни амалга ошириш имконини беради.
Шарҳлар