Коронавирус Ўзбекистонда. Сўнгги янгиликларни ўқинг
Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Велосипедда ҳаракатланиш мумкин
ИИВ 5 апрелдан бошлаб Тошкентда велосипедда юриш тақиқланиши ҳақидаги маълумотни рад этди.
Тошкентда ниқоблар ва қўлқопларни утилизация қилиш учун контейнерлар пайдо бўлди
Хусусан, Миробод туманида “Мироншоҳ” ва “Ранамо” хусусий корхоналари турли тиббий ҳимоя воситалари учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрната бошлади. Эслатиб ўтамиз, тиббий чиқиндилар касалликларни бевосита ва билвосита тарқатувчиларга айланиши мумкин, шунингдек улар атроф-муҳитни ҳам ифлослантиради.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши секинлашишини прогноз қилмоқда
COVID-19 пандемияси ва табиий газ ва мис нархларининг пасайиши туфайли 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши секинлашади, аммо саноат ва қишлоқ хўжалигининг ўсиши билан бирга инвестициялар ҳажмининг ошиши эса 2021 йилда иқтисодиётнинг тикланишига кўмаклашади.
Коронавирусга чалинган беморлар ҳаракатланган жойларни харитада кузатиш мумкин
Coronavirus.uz сайтида беморлар касалхонага тушишидан олдин қаерларда бўлганини кўрсатувчи харита пайдо бўлди. Харитада акс этган йўналишларга кўра, айрим беморлар Тошкентда шаҳар ҳокимлигида, шайх Муҳаммада Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда, собиқ Абу Сахий бозорида, Қўйлиқ бозорида, Қатортол кўчасидаги улгуржи бозорда, қаҳвахоналар, ресторанлар ва бошқа жойларда бўлишган.
Новосибирскда қолган Ўзбекистон фуқаролари хостелга жойлаштирилди
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни 253 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейси билан Ватанига қайтганди. Айни пайтда Ўзбекистон ТИВ Новосибирскда қолган 87 нафар фуқаро билан алоқани ушлаб турибди.
Шарҳлар