Коронавирус Ўзбекистонда: янгиликлар
4 май соат 23:00 дан 5 май соат 10:00 гача Ўзбекистонда бирортаям коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилмаган. Бугунги кунда беморлар сони 2181 тани, соғайганлар сони 1454 тани ташкил қилмоқда.
Андижонда сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва меҳмонхоналар ўз фаолиятини тиклади
Андижон вилоятида 3750 та тадбиркорлик субъекти карантин талабларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини тиклашга рухсат олди.
Яна бир вилоят Covid-19 дан холи бўлди
Ўзбекистоннинг Навоий вилояти коронавирусдан холи сифатида эълон қилинди, бу коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қайд этилмаган мамлакатдаги учинчи ҳудуд бўлди. Қайд этиб ўтмиз, бундан олдин Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари коронавирусдан холи сифатида эълон қилинганди.
Коронавирус туфайли қишлоқ хўжалигига имтиёзлар тақдим этилди
Энди боғ ва узумзорлар яратиш, картошка, сабзавот, полиз, дукаккали ва мойли экинлар учун ер майдони аҳолига имтиёзли шартларда тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга солиқ имтиёзлари берилди, хусусан: ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотишдан олинган фойда учун солиқ ставкаси 0% миқдорида белгиланди.
Юридик шахсларнинг мулкига солиқ ҳисобланганида солиқ базаси мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камаяди. Бунда мулк қишлоқ хўжалик корхоналарининг балансида туради ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, шунингдек ипак қуртини етиштириш учун фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда белгиланган ставкаларнинг 50% га камайтирилди.
Шарҳлар