Кучли шамол сабабли Бухорода бир киши ҳалок бўлди, 30 нафари жароҳатланди

Кучли шамол сабабли Бухорода бир киши ҳалок бўлди

27 апрель куни кечқурун юз берган кучли шамол натижасида Бухоро вилоятида бир киши ҳалок бўлган, 30 нафари турли оғирликда жароҳат олган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар беради.
 
28 кишига биринчи тиббий ёрдам берилган, кейин улар уйларига қўйиб юборилган. Беш киши касалхонага ётқизилган, ҳозир улардан бири оғир аҳволда.

Табиий офат оқибатларини бартараф этишда шахсий таркибнинг 700 дан ортиқ ходими ва 127 та автотранспорт воситаси жалб этилган. Ишлар Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизимида фаолият кўрсатувчи бошқа хизматлар билан биргаликда олиб борилмоқда.

Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида шамол тезлиги 9-40 м/с га етган. Ҳозирча бошқа ҳудудларда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.