“Кўк гумбазлар” қаҳвахонаси ёнидаги яшил зонани ҳимоя қилиш илтимоси билдирилган президентга хатни 3000 дан ортиқ киши имзолади

“Кўк гумбазлар” яшил зонасини вайрон бўлишдан ҳимоя қилиш илтимоси билдирилган Шавкат Мирзиёевга мурожаатга имзоларнинг тўпланиши Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари орасида қайноқ баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бир ярим кун ичида мурожаатни кўчанинг ўзида 3000 дан ортиқ киши имзолади. Бу ҳақда «Фергана» нашри хабар беради.

«Мутлақо турли ёш, миллатга мансуб одамлар имзолади. Ўсмирлар ҳам, кучук етаклаган хонимлар ҳам, оқсоқоллар ҳам. Ҳатто хорижликлар ҳам. Велопоездда Душанбедан бутун бир оила келди. Уларга Тошкент ёқади, улар бу боғни жуда яхши кўради. Ёнимиздан турк фуқароси ҳам ўтиб кетаётганди, унга ҳеч нимани тушунтиришга тўғри келмади: “Боғ учунми? Келинг!”. Скамейкага ўтириб имзолади», — дейди фаол фуқаро Фарида Шарифулина.

2021 йил 3 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг сайтида “Истиқлол” мажмуасининг лойиҳасини яратишга танлов эълон қилинганди. Ушбу лойиҳанинг яратилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.

Тошкент ҳокимлигининг ғоясига кўра, мажмуани айнан “Кўк гумбазлар” хиёбони ҳудудида барпо этиш кўзда тутилган, бу ерда экологларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра турли хил ва ёшдаги 500 дан ортиқ дарахт ўсади, шу жумладан кўп асрлик дарахтлар ҳам бор. Ҳокимлик аҳолининг ҳаракатларига жавоб сифатида ўз изоҳи билан чиқди, унга кўра мажмуа қурилиши “ҳудуддаги кўп йиллик декоратив дарахтларни асраб қолган ва боғнинг жорий ҳолатига таъсир кўрсатмаган ҳолда амалга оширилиши керак”.
 
Бироқ Ўзбекистон пойтахтида охирги йилларда кузатилган кўп сонли вахшиёна оммавий дарахт кесишлар, бузишлардан кейин одамлар бу изоҳларга ишонмай қўйди. Имзо чекувчилар нега “Истиқлол” мажмуасини Мустақиллик майдонидани ҳукумат бинолари орасида эмас,  Tashkent Сity’да эмас ёки яқинда амалга оширилган оммавий бузишлар кейин ҳосил бўлган бўш майдонлардан бирида эмас, балки айнан уларнинг севимли боғида қуриш керак эканидан очиқдан-очиқ ҳайрон бўлишмоқда.

Ижтимоий тармоқларнинг маҳаллий сегментида Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигини дабдабали ёдгорликлар қурилиши билан эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб 30 та янги парк ва яшил зоналарни барпо этиб, уларни “Истиқлол” деб номлаш ҳамда миллий мустақиллик юбилейига бағишлаш таклифи шиддат билан оммалашмоқда.

Фаол фуқаролар хиёбон учун имзолар тўплашда давом этмоқла, яқин кунлар ичида Ўзбекистон президенти аппаратига тегишли мурожаат тақдим этилади.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: «Фергана»

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.