Кутубхоналар инсоният барча рухий бойликларининг дурдоналаридир
2019 йил 23 апрель куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4789-сонли “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда 2019 йил 19 март куни Ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган видео селектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни китобга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида 23 апрел “Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” куни муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни ташкил этишда факультет деканати, факультет Хотин қизлар Кенгаши, Ахборот ресурс маркази ва факультет талабалари фаол иштирок этди.
Тадбирда факультет Ахборот ресурс маркази томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш, китобсеварлик анъаналарини рағбатлантириш мақсадида “Энг фаол китобхон” номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Ушбу танлов натижалари бўйича факультет талабалари орасида Ахборот ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлимидан адабиётлардан энг фаол фойдаланган қуйидаги талабалар факультет декани томонидан қимматбахо совғалар ва диплом билан тақдирландилар. Булар:
- 1-курс “Эконометрика” йўналиши талабаси Хайдаров Камолиддин.
- 1-курс “Кадрлар менежменти” йўналиши талабаси Баходиров Диёрбек.
- 1-курс “Эконометрика” йўналиши талабаси Боймахматов Достон
- 1-курс “Эконометрика” йўналиши талабаси Жабборов Шахзод
- 1-курс “Кадрлар менежменти” йўналиши талабаси Очилов Нурбек.
- 1-курс “Иқтисодиёт” йўналиши талабаси Музаффаров Сардор
- 1-курс “Иқтисодиёт” йўналиши талабаси Улашев Абдумуслим
- 1-курс “Иқтисодиёт” йўналиши талабаси Бурхонова Шохсанам
- 1-курс “Кадрлар менежменти” йўналиши талабаси Эшматова Севара
- 1-курс “Кадрлар менежменти” йўналиши рус гуруҳи талабаси Эркинов Саъдулла.
Шунингдек тадбир давомида қизиқарли маълумотлар яъни жаҳондаги гўзаллиги ва бетакрорлиги билан барчани лол қолдирган кутубхоналар ҳамда Иқтисодиёт факультети Ахборот ресурс марказининг иш фаолияти ҳақида маълумотлар ҳавола этилди.
Апрел ойида таваллуд топган Амир Темур, Абдулла Қодирий, Муҳаммад Юсуф ва бошқа буюк шахслар ва алломалар ҳақида сўзланди ва уларнинг асарларидан ёд олиниб, саҳна кўринишлари қўйилди.
Бундан ташқари, тадбирни қизғин ўтишида “Тезкор савол жавоб” ўйини уюштирилиб, ғолиб бўлганларга совғалар тақдим этилди.
Тадбирда факультет иқтидорли талабалари томонидан Китоб ўқишни тарғиб қилувчи сахна кўриниши намойиш қилинди. Тадбир ёшларда яхши кайфият ва кўтаринки руҳ берди.
Шарҳлар