Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи кейинга қолдирилди

Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи кейинга қолдирилди

2020 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
 
Унда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилган.
 
Шунингдек халқаро тадбирларнинг жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ТИВ раҳбарининг Тошкент шаҳрига расмий ташрифи санасини 12-13-январдан 15-16-январга кўчириш тўғрисида келишувга ҳам эришилган.
 
Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастуридаги асосий бандлар ўзгаришсиз қолади, дея қайд этилади ТИВ хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.