Лондон киноакадемиясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба аутизмга эга болаларга ёрдам берадиган комиксни чоп этди

Лондон киноакадемиясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба аутизмга эга болаларга ёрдам берадиган комиксни чоп этди

Ўзбекистонлик ёш рассом Тимур Ахмеджанов озарбайжон ёзувчисининг китоби асосида “Илиш ва тўқима воқеалар” номли комиксни чоп этди. Комикс Британиянинг Hertfordshire Press нашри томонидан чоп этилди.
 
Ушбу комикс  Тимур Ахмеджанов томонидан чизилган бўлиб, уни озарбайжон ёзувчиси Комрон Салаевнинг китобидан илҳомланиб яратган. Комикс япон техникасида сиёҳ ёрдамида чизилган, уни яратишга 9 ой вақт кетган.

«Илиш ва тўқима воқеалар» – бу социализация билан муаммолари бўлган Илиш исмли бола ҳақида комикс. Бола сюжет ривожи жараёнида ўз муаммоларини енгиб ўтади. Комикс китобнинг ўзи сингари аутизмга эга болаларга бағишланган. Рассом унинг ёрдамида жамоатчилик эътиборини аутизмга эга болаларнинг муаммоларига қаратишни истаган.


Лойиҳани дунёнинг 25 та мамлакатидан 220 дан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган. Кейинги бир неча ой давомида у дунёнинг турли мамлакатларида турне ва онлайн-тақдимотлардан ўтади.

Ҳозир Hertfordshire Press нашриёти китобни рус, қирғиз, қоғоз тилларига таржима қилиш устида ишламоқда, шунингдек уни ўзбек тилига таржима қилиш учун ҳамкорларни изламоқда. Комиксга онлайн-дўконлардан олдиндан буюртма бериш мумкин. Китобни сотишдан олинган маблағларнинг бир қисми бутун дунё бўйлаб аутизмга эга болаларга ёрдам берувчи ноҳукумат ташкилотларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Тимур Ахмеджанов – London Film Academy талабаси, Чирчиқда таваллуд топган. Айн пайтда оиласи билан Буюк Британияда истиқомат қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.