Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси грант дастурида қатнашишга аризалар қабул қилиниши ҳақида эълон қилди
Танлов якунлари бўйича бир академик йил давомида ўзлари танлаган олий ўқув юртида таҳсил олишга грант оладиган ғолиблар аниқланади.
Танловда бакалавриат ва магистратура талабалари қатнашиши мумкин. Қуйидагилар грант даъвогарлари учун устувор йўналишлар ҳисобланади:
· Маданият ва санъат соҳасида менежмент
· Реставрация ва сақлаш
· Архитектура
· Маданий туризм
· График дизайн
· Тасвирий санъат
· Музейшунослик
· Хореография
Саралаш босқичлари:
1. Фонднинг грант дастурида қатнашишга ариза бериш учун ҳавола (https://forms.gle/ph9qZhbmioBWyoH88).
2. Биринчи босқич якунлари бўйича анкеталари саралаб олинган иштирокчилар билан суҳбат.
Номзодларни саралаш мезонлари:
· академик ўзлаштириши;
· илмий ва тадқиқотчилик ишлари;
· умумий билимдонлиги;
· аналитик қобилиятлари;
· ташкилотчилик қобилиятлари;
· ривожланишга мотивацияси;
· ижтимоий фаоллиги;
· танланган мутахассислик ва унинг мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ролининг аҳамияти ва фойдасини англаши.
Номзодлар учун умумий шартлар:
· Танлов иштирокчиси ариза берган пайтда Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртининг талабаси бўлиши керак;
· Бакалавриатнинг I курс талабалари танловда қатнашишга қўйилмайди;
· Танлов иштирокчилари бир вақтнинг ўзида бири нечта грант дастурларининг ғолиби бўлолмайди;
· Грант дастурининг олдинги йиллардаги ғолиблари дастурда такрор қатнаша олмайди;
· Номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатларда сохба маълумотлар аниқланган тақдирда, жамғарма танлов натижаларини унинг исталган босқичида бекор қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради;
· Тегишли таълим даражасига (бакалавр/магистр) эга бўлгандан сўнг, грант дастурининг ғолиби уч ой ичида Жамғарма стипендиал комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли маданият ва санъат соҳаси муассасасига ишга жойлашади. Ишга жойлашиш муддати: камида бир йил.
Танловнинг умумий жадвали:
· 20.09.2020 йилгача — аризаларни қабул қилиш
· 30.09.2020 йилгача — биринчи босқич аризаларининг экспертизаси
· 01.10.2020 — биринчи босқич натижаларини эълон қилиш
· 05.10.2020 — суҳбат
· 08.10.2020 — танловга якун ясаш
· 11.10.2020 — ғолибларни эълон қилиш
Танлов натижалари эълон қилинганидан кейин 10 иш куни ичида ғолиблар билан шартнома тузилади. Бир йиллик шартнома суммасига тенг бўлган грант суммаси стипендиат таҳсил олаётган олий ўқув юртининг ҳисобрақамига 2020 йил 10 ноябргача ўтказилади.
Шарҳлар