Маданият вазирлиги: Хивадаги Тош-Ҳовли саройининг девори хусусий корхона томонидан бузилган
Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти 10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда чоп этилган Хивадаги Тош-Ҳовли саройининг девори бузилгани ҳақидаги ахборотга изоҳ берди. Бу ҳақда Gazeta.uz вазирликка таянган ҳолда хабар беради.
Маълум бўлишича, Тош-Ҳовлининг шарқий томонидаги деворнинг бузилишига Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси буюртмачи-ташкилоти айбдор бўлган, 8 декабрь куни эса «Сургут нефть строй» хусусий пудратчиси томни бузган.
Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонасидаги ҳар қандай таъмирлаш ва реставрация ишлари Маданий мерос департаменти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг хулосаси асосида ва ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак. Бироқ лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган. Сарой лойиҳасиз таъмирлангани аниқланди, дея қайд этади Маданият вазирлиги.
Айни пайтда идора саройдаги таъмирлаш ишларини тўхтатган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш учун ҳужжат тайёрланмоқда.
Шарҳлар