Маданият вазирлиги Кампиртепа ёдгорлигининг девори бузилиши ҳолати бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилди

Яқинда Кампиртепа археологик ёдгорлигининг девори бузилгани ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
 
Маданият вазирлиги берган хабарга кўра, қалъа ёнида тадқиқотлар ва қазиш ишлари билан 40 йил давомида Фанлар академиясининг аъзоси ва тарих фанлари доктори Э.В.Ртвеладзе шуғулланиб келади. 1990-2000 йилларда у ёдгорликнинг шарқий қисмидаги реставрация ишларида қатнашган, ўшанда қалъага кириш жойида рамзий девор барпо этилганди. Реставрация ишлари Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг молиявий кўмагида амалга оширилган. Кейинчалик 2018 йилда ёдгорликнинг ғарбий девори республика бюджети ҳисобидан таъмирланган эди.
 
Бу йил академик Э.В. Ртвеладзе девор бузиш ишлари натижасида қулаганини билдирганди.


 
Академик .В. Ртвеладзенинг Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ходимлари билан суҳбати натижаларига кўра қатор қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ёдгорлик деворининг бузилиши факти бўйича текширув ишларини ўтказиш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаат қилиш режалаштирилмоқда.
 
Иккинчидан, Э.В.Ртвеладзенинг тавсияси бўйича реставрация ишларини баҳорда тиклаш учун деворнинг бузилган қисмини етарлича мустаҳкам плёнка билан ёпиш зарур.
 
Учинчидан, ёдгорлик деворини тиклаш ишларини 2021 йилда республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан маданий мерос объектларини таъмирлаш дастурига киритиш ҳамда Э.В.Ртвеладзе раҳбарлиги остида реставрация ишларини ўтказиш лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.