Маданият вазирлиги Тошкент курантларида пайдо бўлган безаклар борасида изоҳ берди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Anhor.uz нашрининг Тошкент курантларини янги йилга безалиши ҳақидаги сўровига жавоб берди.
 
Ноябрь ойи охирида маданий мерос объектлари реестрига кирувчи бино фасадида қизил ленталар ва бант пайдо бўлганди. Бар инстаграм-аккаунтига жойлаштирилган безатилган минора фотосуратига изоҳда “қарийб 80 йиллик тарихга эга” минора шаҳарликларни кириб келаётган янги йил билан табриклаб, “кўпроқ жилмайиш” сўралган.    
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу безакка турлича фикр билдирди: баъзиларга у ёққан бўлса, бошқалар дидсизликдан ҳамда шаҳар маъмурияти ва маданий меросни сақлаш учун жавобгар бўлган ташкилотлар пойтахтнинг архитектура қиёфасига аралашишларига яна эътиборсиз бўлаётган бундай вазиятнинг сурбетсизлигидан жаҳли чиқди. 2018 йил кузида Тошкент курантлари номи остида шу ерда очилган бар қорайтирилган қурилмалар билан қопланганди. Ғазабланган жамоатчиликнинг норозиликларига шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу қурилмаларни олиб ташлашни ваъда қилганди, бироқ бу юз бермади. 

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига 6-Иловасига мувофиқ маданий мерос объектларида ва улар қўриқланадиган зоналарда ер ишлари, қурилиш, мелиорация ишлари ва бошқа ҳаракатлар фақат Маданий мерос департаменти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилганидан кейин амалга оширилади», – дейилади Департаментнинг жавобида.

27 ноябрь куни Тошкент курантлари фасадида ленталар ва бант пайдо бўлганидан кейин Тошкент шаҳри бўйича Маданий мерос бошқармаси Миробод туман ҳокимлигига ва Бинолардан фойдаланиш бўйича департаментга Тошкент курантларидан ноқонуний равишда ўрнатилган элементларни олиб ташлаш ҳақида огоҳлантирувчи хат юборган. Ҳозирча ташкилотлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар номаълум, бироқ бино фасадидан бант ва ленталар олиб ташланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.