Махсус комиссия: автобусларда тирбандликка йўл қўйган йўловчилар жавобгарликка тортилиши мумкин
Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).
Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Шу муносабат билан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Бош саҳифадаги фотосурат: «Ко дну» телеграм-каналидан.
Шарҳлар