Автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҳаракатланиш тақиқланади: “сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар, “қизил” ҳудудларда 07:00 дан – 10:00 гача ва 17.00 дан – 20.00 гача.
Тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш лозим.
Бунда хостеллар, тунги клублар, дискотекалар, спа ва массаж салонлари, караоке, бильярдхоналар, компьютер ўйинлари марказларининг фаолиятига тақиқ сақланади. Тақиққа амал қилинишини назорат қилиш ишлари ИИВ, Миллий гвардия, Давлат солиқ қўмитаси ва санитария назорати органларининг зиммасига юклатилади.
Махсус комиссия одамларни карантинга қабул қиладиган меҳмонхоналарнинг ишлаш тартибини чоп этди
Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади. Ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади.
Фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патрул хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.
Covid-19 га чалинган беморлар тоифаларга ажратилди
5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиб жорий этилмоқда:
касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади;
шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилади;
коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлар 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
30 июнь 2020 115 0
Махсус комиссия: «қизил» ва «сариқ» зоналарда автотранспорт ҳаракати чекланади
Комментарии (0)
-
Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пиёда хизмат олиб боришидаги камчиликлар ҳақида кўп йиллардан буён айтиб келинмоқда27 янвuary 2021 17 0
-
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай маълумотлар келтирилди27 янвuary 2021 22 0
-
Тошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирдиКўпгина мамлакатларда одамлар метрога шахсий автомобилида келади, уни метро ёнидаги парковкага қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради, - дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бўлим бошлиғи27 янвuary 2021 24 0
-
Ашёвий далил сифатида $410 минг олиб қўйилган27 янвuary 2021 23 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:33 0
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:04 0
-
ҲодисаларТошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирди27 янвuary 202118:16 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: