Махтумқули кўчасида дренаж тизими алмаштирилади

Махтумқули кўчасида дренаж тизими алмаштирилади

Тошкентнинг Яшнабод туманидаги Махтумқули кўчасида янги дренаж коллекторини қуриш режалаштирилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими 3 сентябрь куни тегишли қарорни (№803) имзолади. Бу ҳақда Anhor.uz таҳририяти шаҳар ҳокимлигига 28 август куни юборган сўровига берилган жавобда сўз боради.
 
Қарорга мувофиқ, Махтумқули кўчасидан Элбек кўчаси бўйлаб оқиб ўтадиган Қорасув каналигача янги дренаж коллекторини қуриш режалаштирилмоқда. Унинг узунлиги 1700 погон метрни ташкил қилади.

Шу билан бирга, шаҳар дренаж тизимини таъмирлаш учун грант маблағларини жалб этиш ҳақидаги саволлар жавобсиз қолди. 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки билан ушбу масалада музокаралар олиб борганди. Шунингдек, Тошкентнинг 16 та участкасида ирригация-дренаж тизимидаги камчиликларни бартараф этиш  учун қанча маблағ ажратилгани ҳақидаги савол ҳам жавобсиз қолди. Бу ҳақда ўтган йил апрель ойида ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов қайд этганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.