Мактаблар ва олий ўқув юртларида доривор ўсимликлар ҳақида махсус соатлар пайдо бўлади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2020/2021 ўқув йилида ўқув режаларига 2025/2026 ўқув йилигача доривор ўсимликлар ҳақида махсус соатларни киритишни топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида сўз боради.
Бундан ташқари, 2020/2021 ўқув йили бошлангунга қадар Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўқув дастурлари, дарсликлар ва қўлланмаларга доривор ўсимликлар ҳақида маълумотларни киритишни таъминлаш топширилди.
Улашиш:
Шарҳлар