Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 16% даражасида қолдирди
Марказий банк коронавирус тарқалиши муносабати билан ташқи ноаниқликни ҳамда қатор товарлар ва хизматларнинг нархларида кутилаётган эркинлашиш оқибатларини сабаб сифатида кўрсатмоқда.
Банк баёнотида хавотирлар инфляция ўсишига олиб келиши мумкин бўлган Хитойдан истеъмол товарларини етказиб бериш ишларидаги узилишлар билан боғлиқлиги айтилади.
Коронавирус самарасининг таъсири бир марталик ва қисқа муддатли бўлиши кутилмоқда, дейилади баёнотда. Банкнинг қайд этишича, Хитой товарлари охир-оқибатда бошқа мамлакатлардан етказиб бериладиган товарларга алмаштирилиши мумкин.
Марказий банк ўз ставкасини 23 апрелда қайта кўриб чиқилади.
Улашиш:
Шарҳлар