Марказий ичимлик суви қувуридаги авария сабабли андижонликлар сув таъминотисиз қолди
Андижон вилоятида сув таъминотидаги узилишлар 9 январь куни ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида марказий қувурларнинг сув тақсимлаш зулфинининг ёрилганидан келиб чиққан, дея хабар берди «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати. Ижтимоий тармоқларда қувур ёрилиб сув оқаётган ҳолатни акс эттирувчи визеоёзув тарқалди, деб ёзади “Газета” нашри.
Юзага келган фавқулоддаги носозлик 11 январь куни тўлиқ бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни йўлга қўйилади, дейилади ташкилот хабарида. Андижон шаҳри ва тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жалақудуқ туманида жойлашган «Пахтакор» ерости сув олиш иншооти орқали Андижон шаҳрида яшовчи аҳолининг 35 фоизи ичимлик суви билан таъминланмоқда.
«Андижон сув таъминоти» МЧЖ ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида қўшимча равишда 60 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари ва 150 нафар ишчи-ходим жалб этилган.
Шарҳлар