Май ойида Зангиота туманидаги карантин зонасининг бир қисми очилади

Май ойида Зангиота туманидаги карантин зонасининг бир қисми очилади

Ўзбекистон Тошкент шаҳридан ташқарида жойлашган 10 000 кишилик карантин зонасининг биринчи қисми очилишга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Reuters. Бу зона Зангиота туманида жойлашган бўлиб, уни шу ой ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди.

«Объект вирусга чалинган аҳолини даволаш учун ҳам, чет элдан уйга қайтган Ўзбекистон фуқароларини карантинга жойлаштириш учун ҳам мўлжалланган», – дейди Reuters агентлигига давлат буюртмасига кўра “Ўзбекистон темир йўллари” билан биргаликда лойиҳа устида ишлаётган Enter Engineering хусусий пудратчиси.


Шу ердаги ва бош саҳифадаги фотосурат: Reuters

Манбанинг маълум қилишича, 1000 кишига мўлжалланган касалхонанинг биринчи блоки май ойи бошида очилади, қолган қисми эса ой давомида якунланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.