«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасида 2,8 млрд сўм талон-тарож қилинди

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасида 2

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказди. Текширув давомида жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда UzNews.uz нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар беради.
 
Маълум бўлишича, жамғарма директори М.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олган ва шу тарзда ковидга қарши курашиш учун ажратилган 2,8 млрд сўм талон-тарож қилинган. 
 
Ушбу ҳолат бўйича жамғарма директори М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Қайд этиб ўтамиз, муҳтож оилаларга ёрдам берувчи 1988 йилда тузилган ушбу жамғарма коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистон ҳукуматига марказлашган молиявий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.