Метронинг Чилонзор йўналиши ТТЗ мавзесигача узайтирилади
Метронинг Чилонзор йўналиши Буюк Ипак Йўли бекатидан ТТЗ мавзесигача ер устидан ўтказилади. Бу ҳақда “O’zbekiston 24” каналининг “Таҳлилнома” дастурида сўз борди, деб ёзади Spot нашри.
«Бу Чирчиқ, Ғазалкент, Қибрай ва бошқа шаҳарлардан пойтахтга келадиган Тошкент вилояти аҳолиси учун қўшимча қулайлик яратади», ― дейди пойтахт транспорт бўлимининг бошлиғи Анвар Жўраев.
2021 йилда “Қўйлиқ” бекатидан “Қипчоқ” бекатигача бўлган участкада қурилиш ишларини якунлаш режалаштирилмоқда, бу ТТЗ мавзеси ҳудудида бекат қурилиши учун йўналишларни бирлаштириш имконини беради.
Улашиш:
Шарҳлар