Метронинг Сирғали йўналиши 2020 йил охиригача ишга тушади

Метронинг Сирғали йўналиши 2020 йил охиригача ишга тушади

Тошкент метросининг Сирғали йўналиши 2020 йил охиригача фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Daryo нашри “Ўзбекистон 24” телеканалига таянган ҳолда хабар беради. Йўналиш ишга тушганидан кейин суткасига 35 минг йўловчига хизмат кўрсатади. Йўналишда умумий узунлиги 6,2 км ни ташкил қилувчи бешта бекат бўлади.
 
Айни пайтда йўналиш қурилишига 1200 га яқин мутахассис ва ишчи, 100 дан ортиқ машина ва ускуналар жалб этилган. Лойиҳа доирасида 210 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.