Миллий гвардия адвокатларнинг телефонларини эшитиш ваколатларига эга бўлиши мумкин

Миллий гвардия адвокатларнинг телефонларини эшитиш ваколатларига эга бўлиши мумкин

Олий Мажлис Сенати “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди.
 
Мазкур қонун жиноятчиликнинг барвақт олди олиниши ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Хусусан, Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни ва 1 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 5 моддадан иборат.

Жумладан, тезкор-қидирув тадбирларининг янги турлари жорий этилиши муносабати билан “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилиб, унда прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланган. Шунингдек, Қонунда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган бошқа нормалар назарда тутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.