Миллий гвардия Ҳарий-техника институтида оммавий тадбир ўтказилишига изоҳ берди

Миллий гвардия Ҳарий-техника институтида оммавий тадбир ўтказилишига изоҳ берди

15 июнь куни «Ўзбекистон 24» телеканали Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техника институтида битирув тадбири қандай ўтгани ҳақида лавҳа берди. Миллий гвардия матбуот хизматида Anhor.uz нашрининг Миллий гвардия карантинга қарамасдан  қандай асосларда оммавий тадбир ўтказгани ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Миллий гвардия Ҳарбий-техника институти раҳбарияти тадбир ўтказилган ҳудудга фақат тиббий назорат ва дезинфекциядан ўтган кишилар барча шахсий гигиена чораларига амал қилган ҳолда қўйилганини билдиради. Ҳарбий-техника институтида курсантлар казарма ҳолатида бўлгани учун карантин режими муносабати билан машғулотлар тўхтатилмади», – дейилади хабарда.
 
«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасининг якуний кадрида курсантлар ниқобсиз юрибди.

«Тадбир якунида курсантлар плацда Миллий гвардия қўшиғини ижро этишди, қўшиқ ижроси бир неча дақиқани эгаллагани боис битирувчилар ҳимоя ниқобларини ечишди. Барча зарур эҳтиёт чоралари кўрилгани учун қўшиқни қисқача ижро этиш ўзини оқлади», – дея хулоса қилади матбуот хизмати.
 
Айтиш жоизки, крусантларнинг битириш маросими ИИВ Академияси ва ФВВ Академиясида ҳам бўлиб ўтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.