Миришкор туман ҳокими лавозимидан четлатилди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Бахтиёр Ражабов Миришкор туман ҳокими лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда «Новости Кашкадарьи» нашри хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 2 март куни ижтимоий тармоқларда 28 февраль куни йиғилишга тўпланган маҳалла раисларини сўкаётган Бахтиёр Ражабовнинг овози ёзилган аудиоёзув тарқалганди.
Унинг ўрнини Миришкор туман ҳокими лавозимини Қарши туманининг эндиликда собиқ раҳбари Ғайрат Бегалиев эгаллади.
Улашиш:
Шарҳлар