Монополияга қарши курашиш қўмитаси: UzCard компаниясини комиссия ҳақи учун маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ўз ишини давом эттирмоқда, деб ёзади ташкилот матбуот хизмати.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган товар бозорида сотиладиган мол (иш, хизматлар) учун монополистик жиҳатдан юқори ва монополистик жиҳатдан паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Қўмита тижорат банкларига тегишли онлайн омонат хизматлари учун комиссия тузишга тегишли ҳисоб-китоб материаллар ва асосларни талаб қилди», – дейилади хабарда.
Унга кўра, бугунги кунга келиб «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин, дея қайд этади қўмита.
Шарҳлар