Москва-Тошкент рейсининг йўловчиси ҳаётдан кўз юмди

Москва-Тошкент рейсининг йўловчиси ҳаётдан кўз юмди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва-Тошкент рейси йўловчиси 26 декабрга ўтар кечаси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ТИВ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимига таянган ҳолда хабар беради.

Самолёт 50 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг соғлиғи ёмонлашгани учун “Внуково” аэропортига қайтган. Авиакомпания маълумотларига кўра, лайнер 01:10 да ерга қўнган ва йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо шунга қарамасдан эркак оламдан ўтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.