МСК видеога тушиб қолган овозларни қалбакилаштириш ҳолатини ўрганмоқда
25 декбарь куни Kun.uz сайтида Тошкентнинг Бектемир туманидаги 105-сайлов участкасида комиссия аъзолари сайлов натижаларини қалбакилаштираётгани акс этган видео чоп этилди. МСК матбуот хизматининг айтишича, қонунбузарлик мутахассислар томонидан ўрганилмоқда, материаллар эса прокуратура органларига юборилган.
Видеода бир нечта аёл олдиндан тайёрланган бюллетенларни қутига ташлаётгани, бошқа аёл эса эшик олдида туриб, уларга ҳеч ким халақит бермаслигини кузатаётгани кўринган.
Улашиш:
Шарҳлар