МСКнинг собиқ раҳбари Конституциявий суд раиси этиб сайланди

Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар  киритиш  тўғрисидаги масалани кўриб чиқди, дея хабар беради юқори палата матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий  судининг судьяси этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди.

 
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов. Фотосурат: халқаро пресс-клуб
 
Конституциявий суд судьяси Бахтиёр Миралимовнинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилди.
 

Феруза Эшматова. Фотосурат: UzReport
 
Шунингдек, Феруза Фарходовна Эшматовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.