Мўмин Султонов Россия ҳукуматидан 25 минг евро компенсация олади
2020 йил 4 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматини самарқандлик Мўмин Султоновга 2009 йил 3 сентябрда Санкт-Петербург шаҳрининг 47-полиция бўлимида бошидан кечирган қийноқлари учун 25 000 минг евро тўлаш мажбуриятини юклади.
Маълум бўлишича, полиция бўлимида Султоновни қўллар, оёқлар билан дўппослашган, ток билан қийнашган. 109-сонли касалхонанинг шошилинч ёрдам пунктида берилган маъумотномада унинг бўйни ва қўлларидаги чандиқлар, ўнг болдири а орқасида кўкарган жойлар, чап кўз гематомаси қайд этилган.
Султоновга 2010 йилнинг 31 мартидан 2011 йилнинг 24 январигача тўрт марта, уни дўппослаган полициячиларнинг кўрсатмаларига асосланган ҳолда, жиноий иш қўзғатишни рад этишган.
Унинг иши 2019 йил 14 майда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига тушган.
Шарҳлар