Наманган вилоятида 22 та тарихий ёдгорлик йўқолиб кетиши мумкин

Маданият вазирлиги Наманган вилояти Косонсой туманидаги 22 та тарихий обидаларнинг йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли тўғрисидаги лавҳага муносабат билдирди.
 
Унга кўра, «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлиги бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган реставрация тиклаш бўйича чора тадбирларни туман ҳокимлиги бажармаган, деб ёзади "Газета" нашри.
 
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилги қарорига асосан Косонсой туманидаги «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш керак бўлган. Қарор ижроси вилоят ҳокимлиги ва Наманган вилоят тарихи ва маданияти томонидан таъминланмаган.
 
Ҳозирда Маданий мерос департаменти томонидан «Мунчоқтепа» археология ёдгорлиги ва «Ғўзапоя масжид» ёдгорлиги 2021 йил таъмирлаш тиклаш дастурига киритилди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.