Наманган вилоятида туристик мажмуа барпо этилмоқда: унинг ҳудудида баландлиги 307 м бўлган иккита минора қурилади

Наманган вилоятида туристик мажмуа барпо этилмоқда: унинг ҳудудида баландлиги 307 м бўлган иккита минора қурилади

Наманган вилоятининг Поп туманидаги Чодак қишлоғида туристик мажмуа барпо этилмоқда, ундаги ишлар 45% га якунланган. бу ерда 150 ўринлик меҳмонхона, 20 ўринлик виллалар, ресторанлар, концерт зали, сунъий шаршаралар жойлашади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар беради.

«Лойиҳа қиймати 25 млрд сўмни ташкил қилади. Объектни 2021 йилнинг биринчи чорагида топширишни режалаштиряпмиз», – дейди инвестор Дилшод Тўрахўжаев.

Ҳозир фуникулёр қурилиши давом этмоқда, шунингдек туристларда ҳаво шарида саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлади.


 

«Инвесторнинг сўзларига кўра, янги иншоотлар 54 га майдонда қурилади. Бу ишларни бошлаш декабрга режалаштирилган. Қўшимча объектларни барпо этишга 250 млн доллар йўналтирилиши кутилмоқда», – дейилади лавҳада.

Мажмуа ҳудудида баландлиги 307 метрни ташқил қилувчи иккита минора ҳам қад кўтаради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.