Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган У.Ҳ. шу йил 5 февраль куни эҳтиётсизлиги оқибатида боғча иссиқ сув тизимидаги жўмракни очиб юборган. Бунинг оқибатида 2-даражали 65 фоиз куйиш билан тан жароҳати олиб, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда UzNews нашри ЎзАга таянган ҳолда хабар беради.
Вояга етмаган У.Ҳ. 2019 йил 27 февралдан буён мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётганди. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 5 ёшли болакай куйиш оқибатида олган тан жарохатлари боис 2021 йил 24 февраль куни вафот этган.
Вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг жорий йил 24 февралдаги 70-сонли хулосасида, марҳумнинг ўлими қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70 фоиз куйиш асорати оқибатида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги ўлимга олиб келганли ва майит танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.
Мазкур ҳолатга тергов йўли билан баҳо бериш зарурияти туғилгани сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош саҳифадаги скрин: “Яндекс карты”
05 апрель 2021 49 0
Наманганда ихтисослашган боғча тарбияланувчиси куйиш сабабли нобуд бўлди
Комментарии (0)
-
Бино эски бўлишига қарамасдан, палаталарда COVID-19 га чалинган беморлар учун талабларга мувофиқ барча шароитлар яратилган, - дейилади хабарда12 апрель 2021 30 0
-
9 апрель куни блогер Troll10 апрель 2021 98 0
-
У Ички ишлар вазирлиги ишни тергов қилишига ва ушбу жиноятни хаспўшлашда айбдорларни жазолашига умид билдирди10 апрель 2021 99 0
-
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, қиз ўлимидан бир кун олдин калтакланган бўлиб, у онасидан уни эрининг уйидан олиб кетишларини, акс ҳолда ўлишини айтган09 апрель 2021 138 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар12 апрель 202120:14 0
-
Жамият12 апрель 202114:41 0
-
Ҳодисалар10 апрель 202119:15 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: