Нақд пуллар билан ишлайдиган тадбиркорлар онлайн-кассаларга ўтади

Нақд пуллар билан ишлайдиган тадбиркорлар онлайн-кассаларга ўтади

Вазирлар Маҳкамаси “Онлайн назорат-касса аппаратлари ва виртуал касса тизимлари қўлланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг телеграм-канали.

Қарорга кўра, тадбиркорлар аҳолидан нақд пул олганда, жадвалда кўрсатилган муддатда, кўнгилли равишда, кўрсатилган муддат ўтганидан кейин эса мажбурпий тартибда онлайн назорат-касса аппаратлари ёки виртуал касса тизимларидан фойдаланишга ўтадилар.

Шунингдек қарор билан Аҳоли билан тўлов ҳисоб-китобларини амалга оширишда онлайн назорат-касса аппаратлари ёки виртуал касса тизимидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фақат тегишли тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса аппаратлари ёки виртуал касса тизимидан фойдаланишга рухсат берилади.
 
Тадбиркорлар мустақил равишда онлайн назорат-касса аппаратлари ёки виртуал кассаларни харид қилиш ҳамда сервис хизматини кўрсатувчи марказларни танлаш ҳуқуқига эга.

Онлайн назорат-касса аппаратлари ёки виртуал кассалар давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак, рўйхатдан ўтиш учун тўлов ундирилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.