“Навоий” эркин иқтисодий зонасида 39 та янги лойиҳа амалга оширилади
2017-2019 йилларда “Навоий” Эркин иқтисодий зонасида қиймати $251,4 млн.бўлган 39 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда ЭИЗ дирекциясининг директори Ф.Файзиев маълум қилди.
«Шиша идишлар, диодли чироқ асбоблари, қурилиш материаллари ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйча истиқболли лойиҳалар амалга оширилади», – деди Файзиев
Қайд этиб ўтамиз, айни пайтда “Навоий” ЭИЗда Жанубий Корея, Буюк Британия, Италия, Хитой, БАА, Ҳиндистон, Сингапур ва Россия билан ҳамкорликда 18 та корхона ташкил этилган. Ушбу зонага йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 124 млн.долларни ташкил этади. Бу ердаги корхоналарда экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 100 дан ортиқ тури ишлаб чиқарилади.
Шарҳлар