Навоийда 22 ёшли қиз ўз боласини 3 млн сўмга сотишга уринди
3 июнь куни соат тахминан 15:30 да Навоийда ИИБ ходимлари 22 ёшли Н.Ё. 35 ёшли Н.И.дан 3 млн сўм пул олаётган пайтда қўлга олинди. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи бу қиз сал аввалроқ Н.И. билан ўзининг 23 кунлик фарзандини сотишга келишиб олган экан.
Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғади. Айни пайтда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради ИИВ Тергов департаменти.
Улашиш:
Шарҳлар